Оммавий оферта

Кириш

Ушбу ҳужжат Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти (кейинги ўринларда “Департамент” деб юритилади)нинг “oromgohlar.uz”сайти Фойдаланувчиларига (кейинги ўринларда “Фойдаланувчи” деб юритилади) расмий таклифи (оммавий оферта) ҳисобланади. Ушбу Офертада белгиланган шартлар асосида болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар олди-сотди шартномаси тузилади. Фойдаланувчининг ушбу Офертада назарда тутилган ҳаракатларни бажариши унинг қуйидаги шартларга сўзсиз розилигини билдиради. Оферта қабул қилинган пайтдан бошлаб шартнома тузилган ҳисобланади.

Оферта қабул қилинган пайтдан шартнома тузилган ҳисобланади.

Атама ва тушунчалар

  1. Йўлланма —бу боланинг унда кўрсатилган муддат давомида болалар соғломлаштириш оромгоҳда бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
  2. Оромгоҳ — «oromgohlar.uz» тизимида рўйхатдан ўтган болалар соғломлаштириш оромгоҳи.
  3. Тизим — «oromgohlar.uz»— электрон ахборот тизими орқали йўлланмаларини қидириш, расмийлаштириш ва сотиб олиш учун веб-сайт ва mobil иловаларни ўз ичига олган интеграциялашган ахборот платформаси.
  4. Фойдаланувчи — «oromgohlar.uz» тизими орқали йўлланмаларни қидирадиган ва сотиб оладиган шахс.
  5. Ота-она — — бу фарзандига йўлланмаларни сотиб олган Фойдаланувчи
  6. Бола — бу унинг учун йўлланма сотиб олинган шахс.

Қабул қилиш тартиби

  1. Ушбу офертани қабул қилиш «oromgohlar.uz» веб-сайти орқали пуллик хизматни олишни ифодалайди.
  2. Ушбу шартномани тузиш орқали Фойдаланувчи Департаментга шахсий маълумотлари (шу жумладан, “oromgohlar.uz” тизимида тўлов маълумотлари, телефон рақами, тўлиқ исм-шарифи, рўйхатдан ўтиш маълумотлари ва мавжуд хизматлардан фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар)ни қайта ишлашга розилик беради.
  3. Департамент Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ Фойдаланувчи шахсий маълумотларининг махфийлигини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар қабул қилинишини кафолатлайди.

Шартнома предмети

  1. Департамент Фойдаланувчига “oromgohlar.uz” тизимидан фойдаланиш имкониятини беради ҳамда ундан болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмаларни қидириш, расмийлаштириш ва сотиб олишни тақдим этади.
  2. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларни қайта ишлаш Департамент билан тузилган шартнома доирасида қабул қилинган мажбуриятларни тўғри бажариш, шунингдек, Фойдаланувчи билан қайта алоқани таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Шартнома нархи, уни тўлаш ва қайтариш тартиби

  1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўлланма нархи оромгоҳнинг ички нарх сиёсатига қараб шу ташкилот томонидан белгиланади.
  2. Йўлланмалар учун тўлов “oromgohlar.uz” тизими билан бирлаштирилган Click, Payme ёки Uzum Bank тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
  3. Click, Payme ёки Uzum Bank тўлов тизимлари орқали харид қилинган ҳар бир йўлланма учун ҳизмат ҳақи Click учун 1%, Payme учун 2%, Uzum Bank учун 1% миқдорида фойдаланувчининг ҳисобидан амалга оширилади.
  4. Йўлланмаларнинг умумий қиймати Фойдаланувчига веб-сайтда хизмат кўрсатилганлигини тасдиқлаш чоғида хабар қилинади.
  5. Фойдаланувчи томонидан хизмат учун тўлов хизмат нархининг 100 фоизини тўлиқ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
  6. Сотиб олинган йўлланмани қайтариш Фойдаланувчи томонидан соғломлаштириш оромгоҳининг юридик манзилига тўланган маблағни қайтариш учун “oromgohlar.uz” тизими орқали ариза топширилганидан кейин 5 иш кундан кечиктирмай амалга оширилади.
  7. Йўлланма пулини қайтариш, харидор томонидан сайт орқали йўлланмада кўрсатилган сменанинг бошланишидан 5 календар кунидан кўп бўлган ҳолатда ариза топширилганида, амалга оширилиши мумкин
  8. Бола оромгоҳда 2 ва ундан ортиқ кун дам олиб, оромгоҳни тарк этса, йўлланма учун тўланган сумма қайтарилмайди.
  9. Сотиб олинган йўлланма фойдаланувчига қайтарилган тақдирда, қайтарилган суммадан ҳисобланган банк хизмат ҳақи (комиссия) фойдаланувчининг ҳисобидан амалга оширилади.

Хавфларни назорат қилиш ва фирибгарлик операцияларининг олдини олиш

Тўловлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мижозларни фирибгарлик ҳаракатларидан ҳимоя қилиш мақсадида Ташкилот тўлов операцияларини мунтазам мониторинг қилади ва фирибгарлик операцияларини олдини олиш, аниқлаш ҳамда улар билан боғлиқ хавфларни минималлаштиришга қаратилган техник ва ташкилий чораларни амалга оширади.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида Ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
•операцияларни мониторинг қилиш ва таҳлил этиш воситаларидан, шу жумладан Банк томонидан тақдим этилган воситалардан фойдаланиш;
•операцияларни белгиланган талаблар ва чекловларга мувофиқлиги юзасидан автоматлаштирилган тарзда текшириш;
•фирибгарлик аломатлари ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Банк қоидалари ва ахборот эквайринги шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда операцияларни қайта ишлашни вақтинча тўхтатиб туриш ёки рад этиш;
•ахборот эквайринги шартномаси доирасида фирибгарлик ҳаракатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Банк билан ҳамкорлик қилиш.

Банк карталари орқали амалга ошириладиган операциялар ҳимояланган тўлов шлюзлари орқали замонавий ахборотни муҳофаза қилиш воситалари қўлланган ҳолда ҳамда Банк томонидан белгиланган хавфсизлик талаблари ва қўлланиладиган халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилади.

Томонларнинг мажбуриятлари

Департамент мажбуриятлари

  1. “oromgohlar.uz” тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, учинчи шахсларнинг айби билан носозликлар юзага келган ҳоллар бундан мустасно.
  2. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини сир сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқий, ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўриш.
  3. Тизим янгиликлари ва хизматларидаги ўзгаришлар ҳақида Фойдаланувчиларга ўз вақтида хабардор қилиш.

Фойдаланувчининг мажбуриятлари

  1. Ушбу оферта талабларига риоя қилиш.
  2. Тизимга кириш амалга ошириладиган қурилманинг ахборот хавфсизлигини мустақил равишда таъминлаш.
  3. Тизимдан фирибгарлик ёки бошқа ноқонуний мақсадларда фойдаланмаслик.

Томонларнинг жавобгарлиги

  1. Департамент ушбу Шартнома доирасида Фойдаланувчининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
  2. Томонлар ушбу Шартнома шартларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
  3. Фойдаланувчи ҳимояланмаган уланишлар ёрдамида ўз шахсий маълумотларини қурилмага киритишда уларнинг хавфсизлиги ва сақланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Шартномани бекор қилиш

  1. Фойдаланувчи исталган вақтда “oromgohlar.uz” тизимидаги аккаунтини ўчириб, Шартномани бажаришни рад этишга ҳақли.
  2. Фойдаланувчи кўрсатилган электрон почтага тегишли билдирги юбориш орқали шахсий маълумотларини қайта ишлашга розилигини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Келишмовчиликларни кўриб чиқиш тартиби

  1. Ушбу Шартномадан келиб чиқадиган ҳар қандай низо ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши лозим.
  2. Агар низони ҳал этиш имкони бўлмаса, у жавобгар томон жойлашган манзилдаги суд томонидан кўриб чиқилади.

Фотосурат ва видеотасвирга олиш

  1. Фойдаланувчи болани оромгоҳда бўлган вақтида суратга ва видеотасвирга олишга розилик беради.
  2. Олинган фото ва видеоматериаллардан оромгоҳ ва Департаментнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида реклама ва ахборот тарқатиш мақсадида фойдаланилиши мумкин.
  3. Фойдаланувчи исталган вақтда Департаментга тегишли билдирги юбориш орқали фото ва видеоматериаллардан фойдаланишга розилигини бекор қилиши мумкин.

Бошқа шартлар

  1. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган барча масалаларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига амал қилган ҳолда иш кўрадилар.
  2. Ушбу таклифни қабул қилиш орқали Фойдаланувчи ушбу Шартноманинг барча шартларига сўзсиз розилигини тасдиқлайди ва уни бажариш мажбуриятини олади.
  3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фарзандлари учун оромгоҳ йўлланма нархининг 50% миқдорида қоплаб берилади (Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ” ПҚ-427-сон қарорининг 1-бандининг б кичик бандига мувофиқ).
  4. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила фарзандлари учун оромгоҳ йўлланма нархларига чегирма қўлланилмайди.
  5. Оромгоҳ йўлланмаси 7 ёшдан 14 ёшгача (14 ёшга тўлган бола ҳам) бўлган болалар учун амал қилади. Йўлланма сотиб олинган куни бола 15 ёшга тўлган ёки ундан ошган бўлса, бола оромгоҳга қабул қилинмайди, амалга оширилган тўлов қайтарилмайди.

Ушбу оферта электрон тижорат офертага қўйиладиган талаблар асосида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 792-сонли "Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ тузилган.

Асосий

Оромгоҳлар

Йўлланмалар

Профил