Ёзни бизнинг жамоада ўтказинг!
Энг яхши оромгоҳларда ишланг, тажриба орттиринг ва болаларга билим беринг
Мавсумий иш ўрни (лавозим)
Бош тарбиячи
Оромгоҳдаги барча педагог ходимлар – гуруҳ тарбиячилари ва етакчилар фаолиятини мувофиқлаштирда амалий ёрдам кўрсатинг
Тарбиячи
Болаларнинг одоб-ахлоқи, саломатлиги, кун тартиби ва қоидаларига риоя этилишини ташкил этишда ҳисса қўшинг
Етакчи
Болаларнинг билими, иқтидори, истеъдод ва қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар ва тадбирларни ташкил қилинг
Тўгарак раҳбари
Болалар билан фан, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда тўгараклар фаолияти ташкил қилинг
Спорт мураббийи
Спорт ва фитнес машғулотларини ўтказиш, болаларни соғлом турмуш тарзига йўналтиринг
Сузиш мураббийи
Болаларда сузиш кўникмаларини шакллантиринг, сув хавфсизлиги қоидаларини ўргатинг
Нима учун бизнинг жамоага қўшилиш керак?
Касбий тажриба
Замонавий педагогик услубларни амалиётда қўллаш имконияти
Имтиёзли шароитлар
Оромгоҳ ҳудудида бепул турар жой ва кунига 5 маҳал сифатли овқатланиш таъминланади
Юқори рейтинг
Фаолиятингиз тизимли равишда баҳоланади ва келгуси иш фаолиятингиз учун тавсиянома сифатида хизмат қилади
Унутилмас муҳит
Янги танишлар, ижодий жараён ва соф тоғ ҳавосида дам олиш имконияти мавжуд
Ишга кириш босқичлари
Ариза тўлдириш
Ўзингиз ва иш тажрибангиз ҳақида маълумот қолдиринг.
Оромгоҳни танлаш
Ўзингизга маъқул келган оромгоҳ ва лавозимни танланг.
Суҳбат ва тасдиқлаш
Оромгоҳ маъмурияти сизга қўнғироқ қилади ва ишга таклиф этади.
