





“ZOMIN”
Жиззах вилояти, Зомин тумани, Қайирма МФЙ, Ҳулкар қишлоғиХаритада кўрсатиш
Ажойиб оромгоҳ
Қисқача маълумот
“ZOMIN” болалар оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун мўлжалланган бўлиб, Гулистон шаҳридан 90 км узоқликда, чиройли табиат қўйнида жойлашган. Икки томони қир адирлар билан ўралган, Зоминнинг шифобахш хавосига бой ҳудудда жойлашган.
Болалар 8-10 кишилик ётоқхоналарга жойлашишади. Замонавий кондиционерлар билан жиҳозланган овқатланиш залида 5 махал соғлом менюга асосан овқатланиш ташкиллаштирилади. Оромгоҳ хавфсизлиги жиҳатдан тўлиқ панжара ва деворлар билан ўралган бўлиб, видеокузатув камералари билан таъминланган. Шунингдек 24 соат давомида Миллий гвардия, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланади.
Тажрибали еткачи ва тарбиячилар ҳар куни турли хил қизиқарли ўйинлар, мусобақалар ва тадбирлар билан болаларнинг кайфиятини кўтаришади. Ўзига хос мусобақалар ва тўгараклар болаларнинг билимларини оширишга ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади. Оромгоҳдаги бассейн ва спорт майдончалари болаларда спортга бўлган қизиқишларини оширади ҳамда жисмоний жиҳатдан чиниқтиради.
Китобсевар болалар учун оромгоҳ кутубхонасида мингдан ортиқ адабиётлар мавжуд. Шунингдек, оромгоҳда кинотеатр ва спектакллар ташкил қилинади. Кечки тадбирлардаги кўнгилочар ва рақс чиқишлари болаларда позитив руҳни уйғотади.
Сизни “ZOMIN” болалар оромгоҳида унутилмас саргузаштга чорлаймиз!
Сменалар 2 июндан 23 августгача бўлган мавсумда 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Экскурсияларни ташкил этиш
Экологик йўлларнинг мавжудлиги
Видеокузатув
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0

Болажонлар оромгоҳга келишмоқда
01 авг 2024
5 та сурат

Саёхат
01 авг 2024
6 та сурат

Шарқ бозори
01 авг 2024
7 та сурат

Апачи куни
01 авг 2024
12 та сурат

Оромгоҳ ҳазинаси
01 авг 2024
6 та сурат

Заковат
01 авг 2024
4 та сурат

Эстафета
01 авг 2024
11 та сурат

Миллатлар ҳамдўстлиги тадбири
01 авг 2024
24 та сурат

Бассейн
02 авг 2024
4 та сурат

Спорт
02 авг 2024
9 та сурат

Кайфият
02 авг 2024
11 та сурат

Ёпилиш маросими
02 авг 2024
7 та сурат

Кечки тадбирлар
02 авг 2024
7 та сурат

Очилиш маросими
02 авг 2024
7 та сурат

Ёш қутқарувчи
02 авг 2024
5 та сурат

Хабрий ватанпарварлик
02 авг 2024
6 та сурат

Овқатланиш
02 авг 2024
4 та сурат

Табиятга ғамхўрлик
02 авг 2024
6 та сурат

География викторинаси
02 авг 2024
5 та сурат

Ерга расм чизиш
02 авг 2024
5 та сурат

SPORT
09 июн 2025
0 та сурат

ёпилиш маросими
14 июн 2025
0 та сурат
Шарҳлар
Ота-оналарнинг шарҳлари
Бизнинг оромгоҳларда дам олган ота-оналар ва болаларнинг шарҳларини ўқинг
Lola Dusanova Raim
“ZOMIN”08 декабр 2025
Zomin lager maroqli utdi . yaqinlar ortdirdim . Dilnavoz va Roʻzibek akaga katta rahmatt
Nazarova Gulnoza Kamol
“ZOMIN”01 сентябр 2025
Men bu yil Zomin oromgohiga tashrif buyurdim. Bu oromgoh judayam ajoyib ekan. Men bu yil birinchi marta borishim edi va 13 yoshdaman. Men turli bellashuvlarda ishtirok etdim. Mening tarbiyachilarim judayam mehribon. Bu oromgoh hamma narsa judayam ajoyib!
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Lola Dusanova Raim
“ZOMIN”08 декабр 2025
Zomin lager maroqli utdi . yaqinlar ortdirdim . Dilnavoz va Roʻzibek akaga katta rahmatt