"QUYOSH NURI"
Вобкент тумани, Розмоз МФЙ, Розмоз кўчаси, 65-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"QUYOSH NURI" болалар соғломлаштириш оромгоҳида спорт, ижод, табиат, китобхонлик, IT-дарслик каби тематик тадбирлар ўтказилади. Бу болаларга ўзларини турли соҳаларда синаб кўриш ҳамда турли тўгараклар ва севимли машғулотларда ўзларини ривожлантириш имконини беради.
Болалар кунига беш махaл иссиқ ва ширин овқатлардан баҳраманд бўладилар.
Оромгоҳ дастури қизиқарли жойларга саёҳатларни ўз ичига олади. Бу болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва атрофдаги дунё ҳақида янги билимларга эга бўлиш имконини беради. Ватанпарварлик тадбирлари доирасида ҳарбийлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан учрашувлар ташкил этилади.
Оромгоҳ барча зарур хавфсизлик ва саломатлик стандартларига жавоб беради. Биз болажонларни оромгоҳда вақтларини мароқли ўтказишларини кафолатлаймиз!
Оромгоҳдаги муҳит 7-14 ёшли болалар учун ажойиб дам олиш ва соғломлаштириш имкониятини беради. Оромгоҳнинг сиғими 150 нафар болани ташкил этади. 8 гектар майдонда шинам турар жойлар, боғ, спорт майдончалари, концертлар саҳнаси ва бассейн мавжуд. Тажрибали етакчи ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, ўйинлар, саёҳатлар ва кечки тадбирларни ўтказадилар.
Ёз мавсумида биз билан бирга бўлинг!
Турар жойлар қулайликларга эга, 2 кишилик алоҳида хоналардан иборат бўлиб, ҳар бир хона жиҳозланган. Ёзги мавсум давомида Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан оромгоҳда дам олувчиларнинг хавфсизлиги узлуксиз таъминланади.
Оромгоҳ 4 июндан 10 августгача бўлган даврда 5 та сменада фаолият юритади ва ҳар бир смена 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Болажонларни таътил вақтида мароқли дам олиш учун оромгоҳимизда кутиб қоламиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0
Куёш нури видео ролик
08 фев 2025
0 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар