





“QUVNOQ”
Иштихон тумани, Боғбон МФЙ, Барзуван қишлоғиХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“QUVNOQ” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Иштихон туман марказидан 14 км узоқликда, экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп йиллик дарахтларга бой 2,5 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар барча қулайликларга эга бўлиб, шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш мақсадида вилоят Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари туну-кун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва рассомчилик шулар жумласидандир. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол ва футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар учун жойлар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “QUVNOQ” оромгоҳимизда ёзги саргузаштда кутамиз!
Сменалар 10 июндан 31 августгача бўлган мавсумда 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.