





"BAHORA"
Самарканд шаҳри, Ургут Тумани, Омон-Кутон қишлогиХаритада кўрсатиш
Ажойиб оромгоҳ
Қисқача маълумот
"BAHORA" оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Самарқанд шаҳридан 45 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорларга бой 7,5 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар барча қулайликларга эга бўлиб, 22-40 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ҳамда вилоят Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар, жумладан актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол ва футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар учун жой, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "BAHORA" оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз!
Сменалар 10 июндан 31 августгача булган мавсумда 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгохимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Шарҳлар
Ота-оналарнинг шарҳлари
Бизнинг оромгоҳларда дам олган ота-оналар ва болаларнинг шарҳларини ўқинг

Sobir Otaqulov Xudoyqulovich
16 июл 2025
BAXORA OROMGOHIDAN BIZ MINNATDORMIZ FARZANDLARIMIZ JUDA YAXSHI TASUROTLAR BILAN KELISHDI
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Sobir Otaqulov Xudoyqulovich
16 июл 2025
BAXORA OROMGOHIDAN BIZ MINNATDORMIZ FARZANDLARIMIZ JUDA YAXSHI TASUROTLAR BILAN KELISHDI