“QO‘SHCHINOR”
Нуробод тумани, Сазаган МФЙ, Сазағон-1 кӯчаси, 5-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“QO‘SHCHINOR” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб ,Самарқанд шаҳридан 25 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорлар ва шифобахш булоқ сувлари, турли манзараларга бой оромгоҳимиз болаларингизга жуда ёқади.
Турар жойларимиз ҳам ўз қулайликларига эга бўлиб, 2 катта ётоқхоналар ёзнинг иссиқ кунларида тоза ҳаводан баҳраманд бўлган ҳолда тинч ва хотиржам дам олиш имконини беради.
Овқатланиш жойида кунига 4 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув қурилмалари ўрнатилган. Бундан ташқари вилоят Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали йўриқчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар. Актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника кабилан шулар жумласидандир. Спорт ихлосмандлари эса бизнинг катта спорт майдонимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчи болалар концерт ва спектакль томоша қилишлари, ўйинлар, ёзги кинотеатр, сузиш ҳавзаси ва кутубхоналарда вақтларини қувноқ ва мазмунли ўтказишлари мумкин. Ҳар куни болалар иштирокида ўйинлар, танловлар, кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “QO‘SHCHINOR” оромгоҳида янги саргузаштлар масканида кутамиз!
Сменалар 1 июндан 31 августгача бўлган мавсумда 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар