“SAMARQAND”
Самарқанд тумани, Миронкул МФЙ, Шоҳона кӯчаси, 33-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“SAMARQAND” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Самарқанд шаҳридан атиги 22 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинор ва кўркам дарахтлар билан қопланган 2 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга бўлиб, 25-30 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига Санитария-эпидемиология хизмати кўригидан ўтган ҳолда 6 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ҳамда вилоят Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол ва футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар учун жойлар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “SAMARQAND” оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз!
Сменалар 12 июндан 31 августгача бўлган мавсумда 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар