“ZIYO CHASHMALARI”
Шаҳрисабзтумани, Лолистон МФЙ, Пахтакор кўчаси, 417-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“ZIYO CHASHMALARI” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Шаҳрисабз шаҳридан 5 км узоқликда, экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорлар ҳамда арчаларга бой 6,62 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар барча қулайликларга эга, 26-54 кишилик шинам хоналардан иборат бўлиб, хоналарда санузел, душ, совутиш тизими мавжуд. Овқатланиш хонасида кунига 5 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар жойи, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “ZIYO CHASHMALARI” оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз!
Сменалар 1 июндан 31 августгача бўлган мавсумда 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0

Зиё чашмалари болалар согломлаштириш оромгохи
26 июл 2024
5 суратлар

дастур асосида лавхалар
27 июл 2024
8 суратлар

Зиё чашмалари биринчи сменадан лавхалар
29 июл 2024
10 суратлар

Иккинчи сменадан лавхалар
29 июл 2024
6 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар