





“ANOR”
Бўстонлиқ тумани, Думалоқ ҚФЙХаритада кўрсатиш
Ажойиб оромгоҳ
Қисқача маълумот
Барча қулайликлар – энг яхши болалар учун
250 ўринли оромгоҳда болалар 8-12 кишилик шинам, замонавий хоналарда яшайдилар. Таомланиш — нафақат мазали, балки соғлом ва тўйимли.
Кунига 5 маҳал мувозанатли овқатланиш тизими болаларнинг ўсиши ва фаоллиги учун мўлжалланган.
Хавфсизлик – қатъий назорат остида
Ҳудудда замонавий видеокузатув тизими фаолият юритади. Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари томонидан 24 соат давомида тўлиқ хавфсизлик таъминланган. Бу – ота-она учун хотиржамлик, бола учун эркинлик демакдир.
Интеллектуал ва ижодий ривожга йўл очинг
"ANOR" — боланинг иқтидори ва қизиқишларини аниқлаш, ривожлантириш учун мўлжалланган. Ҳар куни тажрибали педагог ва мураббийлар қуйидаги йўналишларда машғулотлар олиб боришади:
🎭 Актёрлик маҳорати
🎼 Мусиқа ва хореография
🤖 Робототехника
🎨 Қўл санъати ва дизайн.
Шунингдек, спортни яхши кўрадиган болалар футбол, волейбол, баскетбол, теннис каби машғулотларда иштирок этишлари мумкин. Экотропалар орқали пиёда саёҳатлар эса болаларни табиатга муҳаббат руҳида тарбиялайди.
Ҳар кеч – илҳом ва завқка тўла
Куннинг иккинчи ярмида болалар учун концертлар, спектакллар, ёзги киносеанслар, кутубхона, бассейн, интеллектуал ўйинлар, танловлар, квестлар ва дискотекалар ташкил этилади. Бу — билим, маданият ва кўнгилочар дам олишнинг уйғунлаштирган формати.
1 июндан 31 августгача — ҳар 12 кунда янги саргузашт!
“ANOR” оромҳида ёзги мавсум 12 кунлик эксклюзив дастурлар асосида ташкил этилади. Сиз ҳам фарзандингизга юксак маданият, ақл ва ижод билан тўлдирилган ёз совға қилмоқчимисиз? У ҳолда “ANOR” — сиз қидирган оромгоҳ!
ANOR – Зеҳнли болаларнинг ёрқин ёзи! 🌟
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Интерактив тўгараклар
Экскурсияларни ташкил этиш
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0

Кружки
09 июл 2025
10 та сурат

Спорт
09 июл 2025
7 та сурат

Мероприятия
09 июл 2025
19 та сурат

Открытие смены
09 июл 2025
5 та сурат

Питание
09 июл 2025
9 та сурат
Шарҳлар
Ота-оналарнинг шарҳлари
Бизнинг оромгоҳларда дам олган ота-оналар ва болаларнинг шарҳларини ўқинг
Азимова Мухлиса
“ANOR”20 май 2024
Қизим Анор оромгоҳида аввалги йили дам олган. Тоза ҳаво, бассейн ва бўлиб ўтган ижодий мастер-класслар жуда ёқти. Қизим у ерда янги дўстлар орттирди ва улар билан ҳали ҳам суҳбатлашиб туради.
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Азимова Мухлиса
“ANOR”20 май 2024
Қизим Анор оромгоҳида аввалги йили дам олган. Тоза ҳаво, бассейн ва бўлиб ўтган ижодий мастер-класслар жуда ёқти. Қизим у ерда янги дўстлар орттирди ва улар билан ҳали ҳам суҳбатлашиб туради.