




“OLTIARIQ”
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Шарқ” МФЙ, Водил кўчаси 250-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“OLTIARIQ” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Олтиариқ марказидан 4 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорларга бой бўлган 2.5 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар барча қулайликларга эга бўлиб, 8-12 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ҳамда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар. Актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари шулар жумласидандир. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол ва футбол билан шуғулланишлари мумкин. Пиёда юриш учун оромгоҳ ҳудудида экотроплар ётқизилган.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар томоша қилиш жойлари, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “OLTIARIQ” оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз!
Сменалар 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.