"ULUG‘NOR"
Андижон вилояти Улуғнор тумани Ўзбекистон МФЙ Нуршод кўчаси 17-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"ULUG‘NOR" болалар соғломлаштириш оромгоҳи мактабнинг бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун дам олиш маскани бўлиб, Андижондан оқиб келувчи “Қорадарё” ва Намангандан оқиб келувчи “Норин” дарёларининг қўшилган қисми, Сирдарёнинг бошланишида, қадимги “Мингбулоқ” қишлоғи ёнида жойлашган бўлиб, ўзига хос микроклиматга эга.
Оромгоҳ Сирдарёнинг эски ўзанининг қирғоғи бўлмиш баландликда бўлгани сабабли, бу ерда хар куни енгил шаббода эсиб туради. Бу жойларда 50 йиллик тарихга эга чинорлар, кўк тераклар ва ўрикзорлар бўлганлиги сабаб, оромгоҳ майдонининг аксарият қисми соя-салқин ҳисобланади.
Турар жойларимиз барча қулайликларга эга. Ошхонамизда кунига 5 та мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туну-кун навбатчилик қилишади.
Кунлик режа асосида тажрибали етакчи ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳоратдарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар.
Болажонлар тўгаракларимизга аъзо бўлиб рассомчилик, каштачилик санъатини ўрганишлари, мохир қўллар тўгарагида эса қўл меҳнати билан ўйинчоқлар ясашлари мумкин.
Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Томоша саҳнасида концертлар ва спектакллар саҳналаштиришлари, ёзги кинотеатримизда кино ва мультфилмлар кўришлари, кутубхонамизда қизиқарли китоблар ўқишлари, бассейнда чўмилишлари мумкин. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "ULUG‘NOR" оромгоҳимизда ёзги саргузашт учун кутамиз!
Сменалар 1 июндан 31 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0

Улуғнор оромгоҳи
05 сен 2024
38 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар