"OQBULOQ"
Андижон вилоят Жалақудуқ тумани Охунбобоев МФЙ Охунбобоев кўчаси 63-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"OQBULOQ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун, туман марказидан 15 км узоқликда, адирликлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинор, қайрағоч, бақатерак ва нина баргли арчаларга бой оромгоҳ худудида 2 га майдонда гилос, олма, ўрик, шафтоли, олхўри ва бошқа мевали дарахтлардан иборат, болалар учун махсус боғ барпо этилган. Ушбу боғда пишиб етилган мевалардан ҳар куни табиий шарбатлар тайёрланиб, дам олувчи болажонларга берилади.
Дам олиш бинолари барча қулайликларга эга, 20 кишилик шинам, очиқ айвон шаклидан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 махал махоратли ошпазлар ёрдамида мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади.
Оромгоҳ ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видеокузатув тизимлари ўрнатилган. Шу билан бирга Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Оромгоҳда дам олувчи болалар учун хар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар. Актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл иши санъатлари шулар жумласидандир.
Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетболва футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Болажонлар ихтиёрида концертлар ва спектакллар учун сахна, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "OQBULOQ" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз!
Сменалар 1 июндан 31 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0

Oq buloq BSO
05 сен 2024
63 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар