





“BOG‘ISHAMOL”
Андижон вилояти Андижон тумани Янги Тўлқин кўчаси 758-уйХаритада кўрсатиш
Ажойиб оромгоҳ
Қисқача маълумот
“BOG‘ISHAMOL” оромгоҳи 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун ёзги дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳидир. Андижон шаҳридан 10 км узоқликда, қир адир ва сойлар орасида, экологик тоза ҳудудда жойлашган. Ҳудудда манзарали дарахтлар, кўп йиллик йирик оқ бақатераклар орасида 7,5 гектар майдон фарзандларимизнинг дам олиши учун қулай муҳит яратади.
Ётоқҳоналар биноларида ички санузеллар мавжуд. Ошхонада болаларга 5 махал овқат берилади. Қондиционерлар ва қўшимча вентиляторлар ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида хона ҳарорати ушлаб турилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун 8 та видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан навбатчилик асосида туну-кун болаларнинг хавфсизлиги таъминланади.
Ҳар куни тажрибали етакчи ва тарбиячилари томонидан болажонлар учун турли хил кўнгилочар дастурлар, маъданий-маърифий ва спорт тадбирлари, чавандозлар мактаби, спорт ва санъат сохасининг машхур инсонлари иштирокида тадбирлар ўтказилади.
Спорт ихлосмандлари мини футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка ўйинлари билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд.
Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида гуруҳлар ўртасида мусобақалар, маданий-маърифий тадбирлар (дискотека, мультфильм ва кино томошалари, кўрик танловлар ва кўнгилочар шоулар)дан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Ёзги таътилни биз билан биргаликда ўтказинг!
Оромгоҳимиз сизни чорлаб қолади!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0

Video
05 сен 2024
3 суратлар

Yangi mavsum
14 июн 2025
23 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.