


"TOG' SHABADASI"
Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнар МФЙХаритада кўрсатиш
Мулоқот тили
Ўзб
Ёш
7-14 ёш
Сменадаги болалар
200
Қисқача маълумот
"TOG' SHABADASI" болалар согломлаштириш оромгохида мавсум давомида жами 800 нафардан зиёд болалар дам оладилар. Барча зарур шароитларга эга булган ушбу масканда турли ташкилот ва корхоналар ходимларининг фарзандлари буш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказадилар. Таъкидлаш жоизки, оромгох Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг сулим гушаларидан бири — Қайнар махалласида жойлашган. Оромгох туман марказидан 16 км узоқликда, тоза хаво ва сокин табиат бағрида жойлашган бўлиб, бу ерда болажонлар учун барча қулайликлар мавжуд. Атроф табиий гузалликка бой булиб, яшил дарахтлар соясида салқин муҳит хукм сўради. Болаларнинг мароқли дам олишини таъминлаш максадида оромгоҳ рахбарияти ва тарбиячилар томонидан кенг куламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Фарзандларимизнинг шахсий ривожланишига ҳисса қушиш билан бирга, улар турли мавзуларда билим ва куникмаларни эгаллашлари учун фан, адабиёт, спорт ва санъат йуналишларида мусобака ва фестиваллар, сахна куринишлари, ижодий тугараклар ташкил этилади. Бу эса болаларнинг буш вақтини мазмунли утказишларига хизмат қилади. Шунингдек, болалар учун бой кутубхона фонди ва ахборот-ресурс маркази фаолият юритади. Спорт майдончалари, рахс, расм, мусиқа тугараклари орқали болалар ўз истеъдодларини намоён хилиш имконига эга буладилар. Хулоса хилиб айтганда, "Тоғ шабадаси" оромгохи болалар учун чинакам дам олиш, янги дустлар орттириш ва ижодий салохиятни руёбга чихариш имконини берувчи замонавий маскан хисобланади.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.