





"OFTOBCHA"
Наманган вилоят, Поп туман, Чодак МФЙХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"OFTOBCHA" оромгоҳи – 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ёзги соғломлаштириш оромгоҳи. У Наманган вилояти Поп туманида, табиати гўзал ва экологик тоза ҳудудда жойлашган. Оромгоҳ бир вақтнинг ўзида 200 нафар болани қабул қилиш имкониятига эга.
Оромгоҳ ҳудуди кўп йиллик дарахтлар билан қуршалган бўлиб, болаларнинг соғлом дам олишлари ва ривожланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Турар жойлар 10–16 кишилик шинам ва замонавий хоналардан иборат бўлиб, қулайлик ва хавфсизлик тамойилларига асосланган. Болалар учун кунига 5 маҳаллик овқатланиш ташкил этилган.
Хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратилган – оромгоҳда видеокузатув тизимлари фаолият кўрсатади, шунингдек, Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан куну-тун навбатчилик ташкил этилган.
Тажрибали, меҳрибон ва жонкуяр тарбиячилар ҳамда етакчилар болалар учун ҳар куни ижодий машғулотлар, маҳорат дарслари, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар ва турли тўгаракларни ташкил этишади. Тўгараклар қаторида:
- Рассомчилик
- Лего
- Киберспорт
- Мусиқа
- Адабиёт ва саҳна санъати каби машғулотлар
Болалар теннис, волейбол, баскетбол, футбол каби спорт турлари билан шуғулланишлари, бассейнда чўмилишлари, ёзги кинотеатр, кутубхона ва шоу дастурлардан фойдаланишлари мумкин.
"OFTOBCHA" оромгоҳи – нафақат дам олиш, балки сизнинг фарзандингиз учун ривожланиш ва янги дўстлар орттирадиган маскандир.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Экскурсияларни ташкил этиш

Экологик йўлларнинг мавжудлиги

Видеокузатув
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.