Ўзбекистон Республикаси Болалар дам олиш ва соғломлаштиришни ташкил этиш департаменти International Camping Fellowship (ICF) — дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида фаолият юритувчи халқаро кемпинг ҳамжамияти аъзоси бўлди.
Ота-оналар учун бу Ўзбекистондаги болалар дам олиши тизими халқаро тажриба ва замонавий сифат стандартлари асосида ривожланаётганини англатади.
Бу фарзандингиз учун нима беради?
ICF аъзолиги болалар оромгоҳларни сифатини оширишга хизмат қилади:
- Хавфсизликнинг юқори стандартлари
Болалар саломатлиги, тиббий хизмат ва хавфсизлик бўйича энг яхши халқаро амалиётлар жорий этилади. - Замонавий ва қизиқарли дастурлар
Оромгоҳларда таълимий, ривожлантирувчи ва фаол дам олишга қаратилган халқаро тажрибалар қўлланилади. - Малакали вожатий ва ходимлар
Оромгоҳлар ходимлари болалар билан ишлаш бўйича замонавий халқаро методикалар асосида ўқитилади. - Фақат дам олиш эмас, балки ривожланиш
Болаларнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий ривожланишига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистондаги оромгоҳлар учун имкониятлар
Бугунги кунда Департамент тасарруфида тахминан 100 та болалар оромгоҳлари фаолият юритади. Халқаро ҳамкорлик эса:
- оромгоҳлардаги шарт-шароитларни яхшилаш;
- янги ва инновацион дам олиш форматларини жорий этиш;
- дам олишни янада хавфсиз, қизиқарли ва фойдали қилиш имконини беради.
Ота-оналар учун асосий хулоса
ICFга аъзо бўлиш орқали:
- болалар дам олиши тизимига ишонч ортади;
- фарзандлар таътилни хавфсиз ва ривожлантирувчи муҳитда ўтказади;
- оромгоҳлар хизматлари халқаро талабларга мос бўлади.
Департамент ICF аъзолигини болалар соғлиги, ривожи ва фаровонлигига қаратилган узоқ муддатли инвестиция деб билади. Ота-оналар учун эса бу — болалар оромгоҳини танлашда қўшимча ишонч демакдир🌱





