“BOLALAR SAYYORASI”
Ғиждувон тумани, Тодон МФЙ, Гулистонобод кўчаси, 75-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
Оромгоҳ дам олувчилари учун тажрибали етакчи ва тарбиячилар томонидан мавсум давомида турли хил тўгараклар маҳорат дарслари, ўйинлар, саёҳатлар ва кечки тадбирлар ташкиллаштирилади. Болалар соғломлаштириш оромгоҳи турли хил дастурларни, шу жумладан кўнгилочар, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини таклиф этади. Смена давомида болалар фаол ва интеллектуал интенсив муҳитда вақт ўтказиш имкониятига эга бўладилар. Оромгоҳ жамоаси болалар хавфсизлигини таъминлайдиган ва турли тадбирларни олиб борадиган тажрибали профессионал ходимлардан иборат.
“BOLALAR SAYYORASI” оромгоҳида спорт, ижод, табиат, китобхонлик, IT ва бошқа тематик тадбирлар ўтказилади. Бу болаларга ўзларини турли соҳаларда синаб кўриш, турли тўгараклар ва севимли машғулотларда ўзларини ривожлантириш имконини беради.
Оромгоҳ дастури туризм саёҳатларни ўз ичига олади. Бу болаларга ўз дунёқарашини кенгайтириш ва атрофдаги дунё ҳақида янги билимларга эга бўлиш имконини беради. Болалар иштирокида ҳарбийлар, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан ватанпарварлик тадбирлари ҳамда учрашувлар ташкил қилинади.
Оромгоҳ барча зарур санитария-гигиена ва хавфсизлик стандартларига жавоб беради. Биз болажонларни оромгоҳда бўлганларида вақтларини мароқли ўтказишларини кафолатлаймиз.
Ёз мавсумида биз билан бирга бўлинг!
Ёзги мавсум давомида Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар ҳодимлари томонидан оромгоҳ дам олувчиларининг хавфсизлиги узлуксиз равишда таъминланади.
Сменалар 4 июндан 10 августгача бўлган даврда 5 та сменада фаолият юритади. Барча тадбирлар 12 кунлик дастур асосида юқори савияда ташкиллаштирилади.
Болажонларни таътил вақтида мароқли дам олиш учун оромгоҳимизда кутиб қоламиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар