"ZEBINISO"
Шаҳрисабз тумани, Улоч МФЙ, Қани ҚФЙХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"ZEBINISO" болалар соғломлаштириш оромгоҳида мавсум давомида жами 1000 нафардан зиёд болалар дам оладилар. Барча шароитларга эга бўлган ушбу масканда корхона ва ташкилотлар ходимларининг фарзандлари бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказадилар.
Таъкидлаш жоизки, оромгоҳ юксак Ҳисор тоғ тизимлари этакларида, Мироқи сув омборининг 9 км пастлигида, шаҳардан 18 км узоқликда, хушманзара табиат қучоғида жойлашган. Бу ерда болажонлар учун барча қулайликлар муҳайё. Шарқираб оқувчи сой оромгоҳнинг қоқ марказидан оқиб ўтади. Ҳудудга сервиқор чинорлар қуюқ соя ташлаб туради.
Болаларнинг мароқли дам олишлари учун оромгоҳ раҳбарияти ва тарбиячилари томонидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Фарзандларимизнинг дам олишлари билан бирга уларга турли хил мавзуларда билим ва кўникмалар ўргатиш ҳам яхши йўлга қуйилган. Оромгоҳда фан, бадиий ижодиёт, спорт-соғломлаштириш тўгараклари, ижодий фестиваллар ва кўргазмалар, ижтимоий акциялар ҳамда спорт мусобақалари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларида муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари дам олиш масканидаги бой китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази болаларнинг севимли масканига айланган. Спорт мусобақалари, рақс, рассомчилик, моҳир қўллар тўгараклари уларнинг билимини ошириш ва қизиқиши бўйича ҳунар ўрганишда кенг имконият яратади.
Хулоса қилиб айтганда, таътил - болаларнинг мириқиб дам олишлари, турли туман тадбирларда иштирок этиб, ижодий ва ташкилотчилик қобилятларини ривожлантиришга кенг имкон берувчи давр. Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда ушбу масканларнинг ҳам ўрни муҳим ҳисобланади.
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар