"SHO‘RTAN QALDIRG‘OCHI"
Яккабоғ тумани, Ишкент МФЙ, Минг ӯрик кӯчаси, 33-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"SHO‘RTAN QALDIRG‘OCHI" оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Яккабоғ шаҳридан 35 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорларга тўла 9.3 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга, 25-30 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазият вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар жойи, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "SHO‘RTAN QALDIRG‘OCHI" оромгоҳида ёзги таътилда кутамиз!
Сменалар 5 июндан 05 августгача бўлган мавсумда 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кунига беш маҳал овқат

Замонавий тиббиёт хонаси
Кўп сўраладиган саволлар