“CHOTQOL”
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Юсуфхона кишлоғиХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
Денгиз сатҳидан 1230 метр баландликда, соф ҳаво ва гўзал манзаралар бағрида жойлашган оромгоҳ 1986 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ҳар ёз мавсумида оромгоҳ 2000 нафардан ортиқ болани қабул қилиб, уларга соғлом ва фойдали ҳордиқ бериш имконини яратади.
Қулайлик ва имкониятлар 500 нафар бола учун мўлжалланган шинам турар жойлар, 18 гектар майдонда жойлашган спорт майдончалари, концертлар саҳнаси, 12×25 ва 12×6 мўлжалланган замонавий фильтрли бассейнлар — буларнинг барчаси “CHOTQOL”да мавжуд.
Болалар учун бой дастур Тажрибали етакчилар ва тарбиячилар ҳар куни болалар учун қизиқарли ва ривожлантирувчи машғулотлар ташкил қиладилар. Уларнинг қизиқишларига қараб қуйидаги йўналишларда маҳорат дарслари ўтказилади:
Актёрлик ва хореография
Мусиқа ва қўл меҳнати
Робототехника ва ижодий лойиҳалар
Шунингдек, спорт ихлосмандлари учун теннис, волейбол, баскетбол ва футбол бўйича машғулотлар ташкил этилган. Қоматни тўғрилаш ва соғломлаштирувчи машғулотлар ҳам дастуримизда муҳим ўрин тутади.
Тил ўрганиш ва мулоқот Болалар рус, инглиз ва ўзбек тилларида ўтказиладиган дарслар, ўйинлар ва экскурсиялар орқали нафақат билим, балки дўстлар ва илиқ хотиралар орттирадилар.
CHOTQOL билан ҳар ёз – янги саёҳат! Сиз ҳам фарзандингизга хавфсиз, илҳомли ва фойдали ёз мавсумини совға қилмоқчимисиз? Унда “CHOTQOL” оромгоҳи — энг тўғри танлов!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар