“TOVUL”
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Юқори Товул МФЙ Мустақиллик кўчаси 205-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“TOVUL” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Юқори Товул МФЙ, Мустақиллик кўчаси 205 уйда жойлашган. Кўп асрлик чинорлар ва дарахтларга бой бўлган 2.7 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга бўлиб, шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 махал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда стол теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин. Пиёда юриш учун оромгоҳ ҳудудида махсус йўлаклар мавжуд.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “TOVUL” оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз!
Сменалар 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар