“ASAKA”
Андижон вилояти, Асака туман, Ниёзботир МФЙ, Ниёзботир кўчаси 303-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“ASAKA” болаларни соғломлаштириш ва дам олиш оромгоҳи 7-14 ёшли болаларни соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Асака шаҳридан 8 км узоқликда, Ниёзботир қишлоғининг улкан ва қалин манзарали дарахтлар билан ўралган ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган, сўлим ҳавоси билан ажралиб турадиган дам олиш масканидир.
Турар жойлар 8-10 кишилик шинам хоналардан иборат. Кунига 5 махал иссиқ, мазали, витаминларга бой, фойдали таом ва салатлар таклиф этилади.
Ҳудудда хавфсизлик таъминланган бўлиб, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари болаларнинг хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчи ва тарбиячилар томонидан болалар учун турли қизиқарли машғулот ва маҳорат дарслари ўтказилиб борилади.
Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин. Пиёда юриш учун сўлим ва салқин оромгоҳ ҳудуди жуда қулай.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концерт зали, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека ва кўнгилочар шоулар махсус дастур асосида тайёрланади.
Сизни “ASAKA” болалар оромгоҳида ёзги саргузаштлар маконида кутамиз!
Сменалар 1 июндан 31 августгача 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Биз болажонларни оромгоҳимизда кўришдан бағоят мамнунмиз!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик хакидаги гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0

Асака оромгохи
05 сен 2024
103 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар