





"UMID NIHOLLARI"
Наманганская область, Уйчинский район, Гулбог СГМ, ул. ГулободПоказать на карте
Краткое описание
“Умид ниҳоллари” болалар соғломлаштириш оромгоҳида мавсум давомида жами 800 нафар болалар дам оладилар. Барча шароитларга эга бўлган ушбу масканда корхона ва ташкилолар ходимларининг фарзандлари бўш вақтларини мазмунли ўтказадилар.
Соя-салқин ва эртакмонанд безатилган мазкур оромгоҳда болалар мароқли дам олишлари учун оромгоҳ раҳбарияти ва тарбиячилари томонидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Фарзадларимизнинг дам олишлари билан бирга уларга турли хил мавзуларда билим ва кўникмалар ўргатиш ҳам яхши йўлга қўйилган. Оромгоҳда фан, бадиий ижод, спорт тўгараклари, фестиваллар ва кўргазмалар, ижтимоий акциялар ҳамда спорт мусобақалари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларида муҳим аҳамият касб этади.
Футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси, компьютер тўгараклари, жисмоний машқлар майдончаси (workout), 25х12,5 ҳажмдаги усти очиқ бассейн (кийиниш ва ечиниш хоналари билан), 40х20 ҳажмда мини футбол майдони, 200 ўринли ошхона ва амфитеатр болалар ихтиёрида.
Бундан ташқари дам олиш масканидаги 2 000 дан зиёд китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази болаларнинг севимли масканига айланиши тайин. Спорт мусобақалари, рақс, рассомчилик, моҳир қўллар, караоке тўгараклари болаларнинг билимини ошириш ва қизиқиши бўйича ҳунар ўрганишларида кенг имконият беради.
Хулоса қилиб айтганда таътил - болаларнинг мириқиб дам олишлари, турли тадбирларда иштирок этиб, ижодий ва ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантиришга кенг имкон берувчи давр. Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда ушбу масканларнинг ҳам ўрни муҳим ҳисобланади.
Биз болажонларни “Умид ниҳоллари” оромгоҳимизда ёзги саргузаштда кутамиз!
- Войдите через номер телефона.
- ФИО и данные родителя, данные ребенка.
- Подтверждение на участие в списке ожидания.
Какие удобства вас ждут

Игровые площадки

Врач педиатор высшей категории

Интерактивные кружки

Организация экскурсий

Наличие экологических троп

Видеонаблюдение
Часто задаваемые вопросы
- Войдите через номер телефона.
- ФИО и данные родителя, данные ребенка.
- Подтверждение на участие в списке ожидания.
- Войдите через номер телефона.
- ФИО и данные родителя, данные ребенка.
- Подтверждение на участие в списке ожидания.